Ахборот хуружлари ва уларни олдини олиш
Блог им. behzodbekБугунги замон глобаллашуви жараёнида кимки ахборотга эгалик қилса, ўша дунёга ҳукм-ронлик қилади, деган ибора бежиз пайдо бўлгани йўқ. Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ядро қуроли ишлаб чиқариш бўйича дунёда 20 га яқин давлатда ҳаракатлар давом этаётган бўлса, 120 га яқин мамлакат эса ахборот хуружларини уюштириш устида иш олиб бормоқда. Айниқса, маънавий таҳдидга, ёшлар онгини эгаллашга қаратилган ахборот хуружлари авж олса оляптики, асло пасаймаяпти. Баъзи бир ғаразли кучлар томонидан бу борада турли усул ва услублардан фойдаланиб келинмоқда. Айниқса, ахборот хуружларининг ёлғон ахборот тарқатиш, ижтимоий онгни манипуляция қилиш, миллий-маънавий қадриятларни емириш, менталитетга мутлақо ёт бўлган бегона қадриятларни тарғиб этиш, халқнинг тарихий хотирасини бузиш ва ўзгартириш, кибертерроризм каби турлари кенг тарқалмоқда. Ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Деҳқонов билан суҳбатда бўлдик.
– Шуҳрат Бегмирзаевич, маълумки, бугунги ёш авлоднинг тўқсон фоизи асосий ахборот манбаи сифатида "ўргимчак тўри" деб ном олган интернет тармоғига мурожаат қилмоқда. Албатта, бу тармоқнинг қулай ахборот манбаи экани, истаган нарсангизни ундан бир зумда топа олишингиз мумкинлиги, сониялар ичида дунёнинг нариги чеккаси билан боғланиш имкония¬ти мавжудлиги муҳим омил. Шу билан бирга, замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг бу чексиз инъомидан ўз ғаразли манфаатлари йўлида фойдаланувчилар сони ҳам ортиб бораётганидан кўз юма олмаймиз… Бу жараёнларга сиз қандай муносабат билдирасиз?