"Сардоба"нинг кўҳна оҳанглари
Блог им. behzodbek"Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармасининг халқ анъаналари ва урф-одатлари, амалий санъати, юртимиз оғзаки ва номоддий меросини эъзозлаш ҳамда уларни асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш мақсадида «ЮНЕСКО»нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Навоий вилояти Сармишсой дарасида ўтказадиган анъанавий «Асрлар садо»си маданият фестивалининг ўзига хос жиҳати бор.
Мазкур ноёб лойиҳа дастури доирасида ислом маънавияти хазинасига муносиб ҳисса қўшган машҳур аллома аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд меъморий ёдгорлиги мажмуасида қатор тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган. Чунончи, «Меҳр нури» жамғармаси бу ерда ҳазратнинг волидаи муҳтарамаси Биби Орифанинг реконструкция қилинган хазираси очилиш маросимини ўтказади. Шунингдек, ёдгорлик мажмуида "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси ташаббуси билан яратилган "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" туркумига кирувчи олтита китоб тақдимоти ва халқаро конференция ташкил этилади.