avatar
Куч
10326.07
Рейтинг
+3784.81

Sulaymonov Behzod Shuhratovich

Мақолалар

Хоразмда йилига 40 минг дона Damas ишлаб чиқарилади

Автомобиль....
Хоразм вилоятида Damas микроавтбуслари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда, Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожонов ва «XXI аср» газетасига асосланиб, Kun.uz сайти хабар бермоқда.

Хоразм вилояти ҳокимининг сўзларига кўра, вилоятда машинасозлик, электротехника ва бутловчи қисмлар соҳасида умумий қиймати 207,1 миллион долларга тенг бўлган 33та лойиҳа тайёрланмоқда. «Биргина «Ўзавтосаноат» компанияси 16та лойиҳа доирасида 780та янги ишчи ўрни яратади. Бундан ташқари, йилига 40 минг дона Damas русумли автомашина ишлаб чиқариш ва улар учун йилига 40 минг дона бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади», — дейди вилояти ҳокими.

2013 йилдан Chevrolet Lacetti янги кўринишда ишлаб чиқарилади!

Автомобиль....
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Lacetti автомобилининг ташқи кўриниши ўзгарадиган бўлди. Бу ҳақда Olam.uzсайти хабар беради.


Лойиҳа синов босқичида бўлиб, ўзгаришларга учраган модель 2013 йилнинг сентябридан кейин сотувга чиқарилади. Бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ янги версиядаги майда ўзгаришлар ҳақида сўз юритиш мумкин.

Пешиндаги Уйқуга очиқ хат!

Блог им. behzodbek
Эй Пешиндаги Уйқу! Сен менинг ҳаётимдаги биринчи ёмон кўрган нарсамсан! Энди-энди эсимни таний бошлаганим боғча даврига тўғри келади. Боғча давридан эса битта нарса — Пешин Вақтидаги Уйқу хотирамда муҳрланиб қолган. Шунақа ёмон кўрардим сени! Боғча опаларимиз мажбурлаб ухлатишарди. Улар билан-ку уйғонганимиздан кейин компот беришганида ярашиб олардик, аммо сени — Пешиндаги Уйқуни ҳеч кечира олмасдим! Ёмон кўрардим!

Умримнинг энг ширин дамларини тортиб олаётгандек кўринардинг! Ўртоқларим билан энг қизиқ ўйинимизнинг энг муҳим жойида пайдо бўлардинг. Ҳамма нарсанинг белига тепиб, аждарҳодек комингга тортардинг бизни. Сен кетганингдан кейин нима ўйнаганимизни, қаерга келганимизни эслолмай чалкашиб кетардик. Биринчи марта сўкинганимда ҳам сени сўккам бўлсам керак, ҳойнахой. Ёки унда ҳали сўкинишни билмасмидим?! Хуллас, сени ёмон кўрардим, жуда ёмон кўрардим, эй Пешиндаги Уйқу!

Хаяо Миязакининг янги мультфильми 2013 йилда экранларга чиқади

Блог им. behzodbek
Хаяо Миязакининг янги «Шамол кучаймоқда» («The Wind Rises» ёки «Kaze Tachinu») номли янги мультфильми 2013 йилда экранларга чиқади. Бу ҳақда Kun.uz ўз сайтида маълумот берилган.

Ghibli студияси бир кунда иккита фильм намойишини ўтказишни режалаштирган: Миязакининг «Шамол кучаймоқда» фильми билан бирга Исао Такахатанинг «Малика Кагуя ҳикояси» («Princess Kaguya Story» ёки «Kaguya-Hime no Monogatari») мультфильми тақдимоти ҳам ўтказилади. Студия 1988 йилда ҳам шундай тажриба қўл уриб кўрган. Ўшанда бир кунда (16 апрелда) Такахатанинг «Ялтироқ қўнғизлар қабристони» («Grave of the Fireflies» ёки «Hotaru no Haka») ва Миязакининг «Менинг қўшним Тоторо» («My Neighbor Totoro» ёки «Tonari no Totoro») фильмилари премьераси бўлиб ўтганди.

ЖЧ-2018 финали «Лужники» стадионида бўлиб ўтади

Блог им. behzodbek
Москвада жойлашган «Лужники» стадиони ЖЧ-2018 мусобақасининг финал учрашувни қабул қиладиган бўлди. Бу қарорни бугун ФИФА ижроқўмида Япониядаги мажлисида тасдиқлади.

Бундан ташқари «Лужники»да мусобақанинг очилиши ва ярим финалнинг битта ўйини ҳам ўтказилади. Иккинчи ярим финал учрашуви Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.

Мессининг рекорди бекор қилинадими

Блог им. behzodbek
Бугун ФИФА ташкилоти «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг бир йилда урган голлари сони Замбия термасининг ҳужумчиси Годфри Читалуникидан кам, деган хабарларга муносабат билдирди.

«Годфри Читалу ҳақида берилган саволлар муаллифларига раҳмат. Бизнинг статистика базамиз чекланган.

Афсуски, ҳозирда ўша рекорд бўлган маълумотни тасдиқлай олмаймиз», — дейилади ФИФА ташкилотининг расмий твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, Европа матбуотида 1972 йилда Замбия терма жамоаси ҳужумчиси Читалу 107та гол урган, деган хабарлар тарқалди.

World Soccer версияси бўйича «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб Месси топилди

Блог им. behzodbek
«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси World Soccer версияси бўйича «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилди.

Ушбу совринни аргентиналик футболчи 2009 ва 2011 йилларда ҳам ютиб олганди. Бу йилгиси билан қўшиб ҳисоблаганда Месси бразилиялик Роналдога (унда ҳам учта соврин) етиб олди.

Ғолибларни World Soccer порталида овоз бериш орқали аниқланди.

Натижалар билан танишинг:

1. Лионель Месси («Барселона», Аргентина) — 47,33%
2. Криштиану Роналду («Реал», Португалию) — 19,01%
3. Андрес Иньеста («Барселона», Испания) — 9,77%
4. Андреа Пирло («Ювентус», Италия) — 6,10%
5. Радамель Фалькао («Атлетико», Колумбия) — 5,95%
6. Неймар («Сантос», Бразилия) — 3,60%
7. Икер Касильяс («Реал», Испания) — 2,30%
8. Хави («Барселона», Испания) — 1,78%
9. Дидье Дрогба («Челси» / «Шанхай Шэньхуа», Кот-д'Ивуар) — 1,77%
10. Эден Азар («Лилль» / «Челси», Бельгия) — 0,37%

Энг яхши мураббий деб эса, Висенте дель Боске тан олинди. Энг яхши терма номига Испания термаси сазовор бўлди.

Бош қомусимиз — ҳуқуқимиз кафолати

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Куни-кеча Бухоро вилояти мусиқали драма театри биносида Ўзбе¬кистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Бухоро шаҳар ҳокими В. Ўринов кириш сўзи билан очди.

Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг тантанавор садолари янгради.

Йиғилишда вилоят прокурори Баҳодир Деҳқонов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги ҳақида маъруза қилди.

Шундан сўнг сўзга чиққан Бухоро юридик ва маиший хизмат коллежи ўқувчиси Шоҳруҳ Темиров, Бухоро шаҳридаги 41-сон «Гулшан» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Нодира Тиллаевалар сўзга чиқиб, мамлакатимиз Асосий Қонунининг жамиятимиз тараққиётида, инсон ҳақ-ҳуқуқларини, унинг манфаатларини ҳимоя этиш, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизларини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахснинг ўқиш, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорликдаги имтиёзлардан фойдаланиш каби ҳуқуқларини кафолатлашда тутган ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар, юртимиздаги тинчлик, хотиржамлик, миллатлараро тотувлик ва бағри

Байрамга бағишланган кўргазма

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Бухоро шаҳридаги Камолиддин Беҳзод номли санъат музейида мамлакатимиз Асосий Қонуни қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишланган «Конституция-бизнинг буюк келажагимиз ҳуқуқий гарови» мавзуида кўргазма очилди. Ушбу кўргазма 15 та экспозицион стенддан иборат бўлиб, унинг дастлабки қисмларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг эълон қилиниши, Мустақиллик декларацияси, давлат рамзлари, миллий валюта ҳамда Асосий Қонуннинг қабул қилиниши, суверен давлат чегараларининг ўрнатилиши тарихий ҳужжатлар, газета материаллари ва фотосуратлар воситасида намойиш этилган.

Юртимизнинг мусиқий рамзи

Конституция - бахтимиз қомуси
Қонунчилик
Мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган санадан икки кун ўтгач, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ҳам рамзларимиз қаторидан ўрин олди. 20 йил илгари тарихимиз саҳифаларида нақшланган бу икки воқеа ўртасида бевосита боғлиқлик бор. Агар Асосий Қонунимиз дунё харитасида инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқларини олий қадрият сифатида эътироф этган давлат пайдо бўлганлигини юксак даражада яна бир бор эълон қилган бўлса, Мадҳиямиз юртимизнинг, халқимизнинг орзу-интилишлари, ўзлиги, ғурурини ифода этувчи мусиқий рамзга айланди.

Бухоро зардўзлиги тарихидан

Блог им. behzodbek
Бухорои шариф азалдан ҳунармандлар шаҳри сифатида машҳур бўлиб келган. Ҳозир ҳам қўли гул ҳунармандлар томонидан яратилган зардўзи буюмлар нафислиги, ўзига хослиги билан довруғ таратмоқда.

Азал-азалдан барча ҳунарлар ўртасида, айниқса зардўзлик санъати юксак қадрланган. Бухоро зардўзларининг моҳир қўллари билан яратилган санъат дурдоналари чет давлатлар ва Ўзбекистонда ўтказиладиган амалий санъат кўргазмаларида намойиш этилиб, муносиб тақдирланган.

“Янги авлод-2012” фестивалининг республика босқичи 22-25 ноябр кунлари ўтказилади

Янгиликлар
Шу йилнинг 22-25 ноябрь кунлари давомида пойтахтда 858 нафар ўғил-қиз «Янги авлод-2012» болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичида иштирок этади.

Республика саралаш босқичларидан сўнг, Фестивалнинг энг ёрқин иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва лойиҳа муаллифи, Фонд Форум васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан диплом, грант ва совғалар билан тақдирланади.

«Янги авлод» ғолибларини тақдирлаш маросими 28 ноябрь куни 18.00да «Истиқлол» санъат саройида ўтказиладиган ҳисобот гала-концертида бўлиб ўтади.

Германияда илк виртуал мактаб ишга тушди

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан


















22 ноябрь куни Германияда илк виртуал мактаб ишга тушди. Бу ҳақда, «Лента.ру» га асосланиб, «Kun.uz» хабар бермоқда.

Виртуал мактаб ёрдамида Шарқий Фриз оролларидаги ўқувчилар материкдаги ўқувчилар қатнайдиган мактаб дарсларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Оролдаги ўқувчиларга дарсларга компьютерлар орқали онлайн режимда, шунингдек, видеоконференциялар орқали уланишади.

Шахмат бўйича ФИДЕ Гран-при Тошкент. Тўртинчи тур жуфтликлари

Янгиликлар
Шахмат бўйича ФИДЕ Гран-при Тошкент мусобақасининг 4-тур учрашувида дона сурадиган жуфтликлар маълум бўлган. Ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов 4-турда россиялк Сергей Карякинга  қарши 2-тахтада оқ доналарда бошлайди.

4-тур жуфтликлари билан танишинг:
1-тахтада
Гата Камский (оқ дона) — Ванг Хао (қора дона)
2-тахтада
Рустам Қосимжонов — Сергей Карякин
3-тахтада
Петер Леко — Леньер Домингес Перес
4-тахтада
Пётр Свидлер — Руслан Пономарёв
5-тахтада
Александр Морозевич — Шаҳриёр Мамедяров
6-тахтада
Фабиано Каруана — Борис Гельфанд

Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйинлар соат 14.00да бошланади.

Шахмат бўйича ФИДЕ Гран-при Тошкент. Учинчи тур натижалари

Янгиликлар
Шахмат бўйича ФИДЕ Гран-при Тошкент мусобақасининг 3-тур учрашувлари ниҳоясига етди.

Қайд этилган натижалар билан танишинг:
1-тахтада
Фабиано Каруана (оқ дона) -  Гата Камский (қора дона) — 1:0
2-тахтада
Борис Гельфанд — Александр Морозевич — 0.5:0.5
3-тахтада
Шаҳриёр Мамедяров — Пётр Свидлер — 1:0
4-тахтада
Руслан Пономарёв — Петер Леко — 0.5:0.5
5-тахтада
Леньер Домингес Перес — Рустам Қосимжонов — 0.5:0.5
6-тахтада
Сергей Карякин — Ванг Хао — 0.5:0.5

Бугун Ўзбекистон Кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади

Янгиликлар
Бугун Ўзбекисон Кубоги ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. «Пахтакор» жамоаси  ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилади. Биринчи учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди. Яқиндан чемпионликни нишонлаган пахтакорчилар Кубок финалига йўл олишга кучлари етадими ёки йўқ? Буни бугунги ўйиндан кейин билиб оламиз. «Пахтакор» — «Бунёдкор» иштирокидаги ўйин соат 12:00да бошланади.

Яна бир учрашувда «Бухоро» ҳамда «Насаф» жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Гарчи биринчи ўйинда «Насаф» жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса ҳам, «Бухоро» жамоаси ярим финалга қадар етиб келиб, қандай кучга эга жамоа эканликларини намойиш этиб беришди. Бу ўйин ҳам муросасиз кечиши кутилмоқда. Ушбу учрашув соат 14:00да бошланади.

Кучлилар рақобатда сараланди

Янгиликлар
Бухорода вилоятида «Осиё-2012» деб номланган халқаро шашка турнири бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 36 нафар иштирокчи баҳс юритди.

Беш кун давом этган турнир якунида катта ёшлилар ўртасидаги беллашувда ғолиблик фақат икки бор дуранг натижа қайд этиб, қолган барча учрашувларда рақибларидан устун келган ҳолда 13 очко жамғарган Бухоро давлат университети талабаси Ботир Рамазоновга насиб этди. Ундан атиги бир очко кам тўплаган Бухоро шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мария Но иккинчи ўринни эгаллади. Туркманистонлик Ғафур Жўраев ҳам кучли учликка кирди.

"Умид дарахти" Театр премьераси

Маънавият
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов «Умид дарахти» драмасини ўтган асрнинг 80-йилларида ёзган эди. Орадан қарийб 30 йил ўтганига қарамай ушбу асар аҳамиятини йўқотмай, ҳамон театр саҳналарида қўйиб келинмоқда. Чунки мазкур драма илгари ҳам, ҳозир ҳам барчани ташвишга солган глобал муаммо-арзимаган сабаблар билан оилаларнинг бузилиши натижасида болаларнинг тирик етим қолиши, ота-она меҳрига қонмай улғайган ўғил-қизларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун чеккан ғам-андуҳлари акс этган.

Бухоро давлат мусиқали драма театри ижодий жамоаси Мустаҳкам оила йили муносабати билан «Умид дарахти» асарига мурожаат этиб, уни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Мўминова режиссёрлигида саҳнага қўйди. Постановкачи-режиссёр спектакль учун ролларни тақсимлаганда бу жараёнга театрнинг тажрибали актёрларини жалб этиш билан бирга санъат оламига эндигина қадам қўяётган истеъдод эгаларига ҳам ишонч билдириб, мураккаб характердаги образлар ижросини топширган. Ана шу уйғунлик спектакль муваффақиятини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири бўлган.

"ОИТС, сил ва безгакдан сақланинг!"

Саломатлик сирлари
Саломатлик
Бедаво дард, аср вабоси… бу сўзларни эшитганда аввало ОИТС, яъни орттирилган иммунитет танқислиги синдроми деган балои офатга йўлиққан гиёҳвандлар, ўз ҳаётини барбод қилган майиб-мажруҳ кимсалар кўз ўнгимизда гавдаланади. Айни кунда бутун дунёда 40 миллиондан ошиқ одам худди шу иллатга чалингани, шунча оила ёстиғи қуриётгани жаҳон ҳамжамияти олдидаги энг оғриқли муаммолигича қолаяпти. Демак, глобаллашув жараёнида ҳам миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, давлатлар ва улар халқлари учун ОИТС хавфи ортиб бораяпти.

Тўғри, бизнинг мамлакатимиз ОИТС таҳдидидан холи давлатлар қаторига кириши кўнглимизга таскин беради. Аммо бу билан бизда ОИТСга, дарди бедаво касалга чалинганлар йўқ деёлмаймиз. Улар сони кейинги йилларда сезиларли фоизларга ошгани, нафақат ОИТС, балки ўткир инфекцион юқумли касалликлар турига мансуб сил ва безгак билан оғриганлар сонининг ошгани ҳам миллатимиз генофонди, айниқса, ёш авлод саломатлигига жиддий таҳдид солаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Шу боис бундай иллатларга қарши тегишли хизматлар билан ҳамкорликни кучайтириш зарур. Яқинда Бухоро вилоят марказидаги «Сиёвуш» меҳмонхонаси йиғингоҳида «ОИТС, сил ва безгак инфекцияси тарқалишига қарши кураш самарадорлигини ошириш» мавзуида ташкиллаштирилган давра суҳбатида ана шу фикрлар эътироф этилди.

Оилавий бизнес — турмуш фаровонлиги манбаи

Мустаҳкам оила - юрт таянчи
Мамлакатимизда тадбиркорлик ривожланяпти. Ишбилармонлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Уларнинг ўз салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун зарур барча қулайликлар мавжуд. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланган кўплаб юртдошларимиз рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, янги иш ўринлари яратиш борасида жонбозлик кўрсатишаяпти. Биргина Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2700 тадан зиёд тадбиркорлик субъекти фаолият олиб бораётгани фикримиз далилидир.Айниқса, оилавий бизнесни йўлга қўйиб, уни турмуш фаровонлиги манбаи деб билаётган тадбиркорлар кўпаяётгани қувончли.

Тумандаги «Барака» хусусий корхонаси фаолияти бунга яққол мисол бўла олади. Тадбиркор Бахшулла Самадов саъй-ҳаракати билан ташкил топган мазкур корхонада аҳолига турли хизматлар кўрсатиляпти, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Тадбиркор чорвачилик билан ҳам шуғулланаяпти.