Асосий Қонун тарғиботи ва маънавият
Конституция - бахтимиз қомуси
Халқимиз яна бир улуғ байрам-мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллигини кенг нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Шу муносабат билан Бухоро вилоят маънавият ва маърифат кенгаши мазкур байрамга бағишлаб аҳолининг барча қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш, тарғиботни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Ушбу ҳужжат мазмун-моҳияти, унда белгиланган тадбирлар хусусида вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, вилоят маънавият ва маърифат кенгаши раисининг ўринбосари Зарифжон Комилов шундай деди:
-Комплекс чора-тадбирлар режасини қабул қилишдан асосий мақсад-Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган ва парламент томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, эл-юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдаги беқиёс аҳамиятини, Асосий Қонунимизнинг ҳар бир моддасини ёш авлодга тушунтириш орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда уларнинг фаоллигини оширишдир.